
Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (3 та ғалаба, 3 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Манбада ёзилишича, Элнур 23 март куни ўзининг тўртинчи жангини ўтказади. Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги РМК яккакурашлар академияси спорт саройида бўлиб ўтади.
Мазкур жанг олти раунддан иборат бўлиши режалаштирилган. Ҳозирча Абдураимовнинг рақиби ким эканлиги маълум эмас.
Ушбу бокс оқшоми Россиянинг «Бокс ТВ» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Эслатиб ўтамиз, Элнур Абдураимов профессионал боксдаги дастлабки иккита жангини АҚШда ўтказган. Сўнгги жангини эса 10 ноябрь куни Екатеринбургда бразилиялик Аэлио Мескитага (17 та ғалаба, 4 та мағлубият, 15 та нокаут) қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар