10:51 / 04.03.2019
2 836

АПЛ. «Челси» ғалабага эришди, «Ливерпуль» эса «Эвертон»ни юта олмади

АПЛ. «Челси» ғалабага эришди, «Ливерпуль» эса «Эвертон»ни юта олмади
3 март, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 29-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтди.
Маурицио Сарри қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби меҳмонда «Фулҳэм» билан кураш олиб борди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Гонсало Игуаин ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқа Калум Чемберс ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 4 дақиқа ўтиб, Жоржиньо лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Мазкур ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Шу тариқа «аристократлар» сафарда кечган ўйинда кичик ҳисобда ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.
Турнинг сўнгги ўйинида мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Юрген Клопп бошлиқ «Ливерпуль» «Эвертон»га қарши майдонга тушди.

Беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Таъкидлаш жоиз, «Ливерпуль» 29-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги етакчилигини «Манчестер Сити»га бой бериб қўйди. Айни дамда мерсисайдликларда 70 очко мавжуд, манчестерликларда эса 71.

29-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:

АПЛ
29-тур баҳслари
3 март, якшанба
«Уотфорд»—«Лестер» 2:1
Голлар:
1:0 — 5 Дини, 1:1 — 75 Варди, 2:1 — 90 Грай

«Фулҳэм»—«Челси» 1:2
Голлар:
0:1 — 20 Игуаин, 1:1 — 27 Чемберс, 1:2 — 31 Жоржиньо

«Эвертон»—«Ливерпуль» 0:0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Челси» ғалабага эришди, «Ливерпуль» эса «Эвертон»ни юта олмади