Профессионал бокснинг ўта оғир вазн (+90,7 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (4-0, 4 КО) 15 март куни АҚШда ўзининг бешинчи жангини ўтказади.
GoSport.uz нашри боксчининг ўзига асосланиб маълум қилишича, Жалолов шу куни колумбиялик Сантандер Сильгадога (28-6, 22 КО) қарши рингга чиқади. Жанг Калифорния штатининг Тюстин шаҳридаги Маркони автомобиллар музейи саройида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Сильгадо ўз вақтида биринчи оғир (-90,7 кг) вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринга кўтарилган ва 2012 йилда ўша вақтларда чемпион бўлган россиялик Денис Лебедевга қарши WBA чемпионлик камари учун рингга чиққан, аммо имкониятни бой берганди.
Бундан ташқари, Сильгадо бир неча марта иккинчи даражали камарлар учун жангларда иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги марта 2018 йилнинг 8 декабрь куни Маркус Валентинга қарши рингга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади