18:28 / 07.03.2019
3 677

ПФЛ Ўзбекистон Суперлигасида 2-ўринни олган «Пахтакор»га 1 млрд сўм мукофот пулини ўтказиб берди

ПФЛ Ўзбекистон Суперлигасида 2-ўринни олган «Пахтакор»га 1 млрд сўм мукофот пулини ўтказиб берди
Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Суперлигасида 2-ўринни олган «Пахтакор»га 1 млрд сўм мукофот пулини ўтказиб берди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилган эди.

Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби Ўзбекистон Суперлигаси 2018 йилги мавсуми якунларига кўра 2-ўринни эгаллади. Қолаверса, клубнинг футзал жамоаси мамлакат чемпионатида кумуш медалларга эга чиқди.

Бунгача Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирган.

Маълум бўлишича, «Пахтакор» клуби мавжуд қарздорликларини тўлиқ бартараф этган. Қолаверса, академия ва майдон бўйича талаблар бажарилган.

Шу боисдан «Пахтакор» клуби биринчилардан бўлиб мукофот пулларини қабул қилиб олди. Клуб ҳисобига Суперлигада 2-ўринни эгаллагани учун 800 миллион сўм, шунингдек, футзал жамоаси мамлакат чемпионатида 2-ўринни қўлга киритгани учун 200 миллион сўм ўтказиб берилди.

Ташкилот хабарида айтилишича, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПФЛ Ўзбекистон Суперлигасида 2-ўринни олган «Пахтакор»га 1 млрд сўм мукофот пулини ўтказиб берди