
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги тўрт йилни "шаҳарликлар" сафида ўтказишга тайёр.
Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис дўстларига "Сити" билан 2023 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекишга тайёрлигини айтган. Шундай қилиб, у "Манчестер Сити"да 7 йил ишлаши мумкин.
Олдинроқ, "Ювентус" вакиллари испанияликнинг агенти билан иккита учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди, аммо Гвардиоланинг ўзи Италияга кўчиб ўтмоқчи эмас.
"Манчестер Сити" эгалари Гвардиола клубда 10 йил қолишини хоҳлашмоқда. У билан тузилган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида якунига етади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар