Англия Кубогининг чорак финалидан ўрин олган «Суонси» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Либерти Стэдиум»да кечган баҳсда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.
Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлсада биринчи бўлиб гол уриш мезбонларга насиб этди. 20-дақиқада Граймз пенальтини аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Целина ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимда манкунианлар босимни кучайтиришди ва бир нечта ўзгаришларни амалга оширишди. 69-дақиқада Бернарду Силва ҳисобни қисқартирган бўлса, 78-дақиқада меҳмонлар пенальтини голга айлантиришди. Серхио Агуэронинг 11 метрдан йўллаган зарбаси рақиб посбонига тегиб дарвозадан жой олди.
88-дақиқада Агуэро қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига муҳим ғалабани олиб келди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» драматик руҳда кечган баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди ва ярим финалга йўл олди.
Англия Кубоги
¼ финал
Суонси – Манчестер Сити 2:3 (2:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 20, пенальти Граймз, 2:0 – 29 Целина, 2:1 – 69 Бернарду Силва, 2:2 – 78, автогол Нордфельдт, 2:3 – 88 Агуэро.
Суонси – Нордфельдт, Робертс, Картер-Викерс, ван дер Хорн, Джеймс, Дайер (Асоро, 61), Раутледж, Байерс (Джон, 73), Целина, Фултон (Харрис, 86), Граймз.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Отаменди, Уокер, Делф, Сильва, Гюндоган, Марез (Агуэро, 64), Бернарду Силва, Сане (Зинченко, 57), Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Лапорт (45).
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди