11:44 / 17.03.2019
2 883

«Реал» Зиданнинг илк ўйинида «Сельта»ни мағлуб этди (видео)

«Реал» Зиданнинг илк ўйинида «Сельта»ни мағлуб этди (видео)
Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Реал» – «Сельта» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув кутилганидек мадридликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Майдон эгалари гол уриш учун бир қанча имкониятларга эга бўлишди, бироқ танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим дебютида Лука Модрич узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилганди, бироқ видетакрорлардан сўнг офсайд борлиги аниқланди ва бу гол бекор қилинди.

62-дақиқада Иско жамоасининг чиройли комбинациясини голга айлантирди. 77-дақиқада Гарет Бэйл Мерселонинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, «Реал» Зидан қайтганидан кейинги илк ўйинни ғалаба билан якунлади.

Ла Лига, 28-тур
Реал Мадрид – Сельта 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 62 Иско, 2:0 – 77 Бэйл.
Реал Мадрид – Навас, Марсело, Варан, Рамос, Одриосола, Кроос, Иско (Себальос, 63), Асенсио, Модрич (Вальверде, 77), Бэйл, Бензема (Диас, 82).
Сельта – Бланко, Жунка (Худт, 4), Араухо, Васкес, Костас, Йокушлу (Бельтран, 75), Браис Мендес, Лоботка, Буфаль (Юльсагер, 68), Систо, Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Бэйл (45).


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Реал» Зиданнинг илк ўйинида «Сельта»ни мағлуб этди (видео)
[/banner_pushhouse