12:15 / 24.03.2019
2 793

Зидан Азарни «Реал»га ўтишга кўндирди

Зидан Азарни «Реал»га ўтишга кўндирди
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Челси» вингери Эден Азар билан суҳбатлашиб олди, деб хабар тарқатди Kun.uz нашри.
Манба маълумотига кўра, француз мутахассиси бельгиялик ҳужумчини ёзда Мадрид клубига ўтишга кўндирган.

Аввалроқ «Челси» «Реал»нинг Азар бўйича 82 млн евролик таклифига рад жавобини бергани хабар қилинганди. Таъкидланишича, «кўклар» 115 миллион сўрашмоқда.

28 ёшли Эден «Челси»га 2012 йил ёзида «Лилль» сафидан келиб қўшилган, унинг трансфери Лондон клубига 35 млн еврога тушганди. Бу мавсум у АПЛнинг 29та ўйинида қатнашди ва уларнинг 26тасида бошланғич таркибда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда Азар 24та голда бевосита қатнашди (13+11).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан Азарни «Реал»га ўтишга кўндирди