Мадриднинг “Реал” клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Зинедин Зиданнинг “қаймоқранглилар” бош мураббийи лавозимига қайтишига изоҳ берди. Моуриньонинг сўзлари журналист Жанлуки Ди Марционинг сайтида келтирилган.
Моуриньо Зидан қисқа вақт ичида клубни жонлантира олгани ва унга Чемпионлар лигасини қаторасига уч марта ютишга ёрдам берганини тан олган, бироқ унинг фикрича, бу Зиданни ҳақиқий мураббийга айлантирмайди. “Дастлаб у “Реал”га ўз ўйини фалсафасини сингдириши, ўйинчиларни сотиши ва сотиб олиши, қарорлар қабул қилиши ва янги жамоани шакллантириши лозим”, деб айтган португалиялик мутахассис.
Унинг фикрича, Зидан бугунги кунда мадридликлар учун мукаммал вариант ҳисобланмайди.
Зидан “Реал”га 2016-2018 йиллар мураббийлик қилган ва уч мавсум давомида клубни Чемпионлар лигасидаги ғолибликка олиб келган. 2019 йил 11 мартда унинг клубга қайтиши эълон қилинди.
Моуриньо Мадрид клубига 2010 йилдан 2013 йилгача мураббийлик қилган. Клуб унинг мураббийлиги остида Испания чемпионати, кубоги ва суперкубогида зафар қучган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Кирғиз Республикасида 45 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилади
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди