08:30 / 03.04.2019
2 925

"Вильярреал" майдонида кечган драма ёки "Вильярреал" – "Барселона" 4:4 (видео)

"Вильярреал" майдонида кечган драма ёки "Вильярреал" – "Барселона" 4:4 (видео)
Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган "Вильярреал" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 4:4 ҳисоби қайд этилиб, дуранг натижа билан якунланди.

"Эстадио де ла Серамика" стадионига йиғилган минглаб мухлислар жуда шиддатли ўйинга гувоҳ бўлишди. Дастлаб, икки марта орқада қолган "Вильярреал" футболчилари ўйин охирларига бориб, икки фарқи билан олдинга ўтиб олишди.

Бакка 80-дақиқада гол урганида ҳисоб 4:2 - мезбонлар фойдасига бўлаётганди. Аммо, тиниб-тинчимас икки футболчи - Месси ва Суареслар "Барса"ни мағлубиятдан қутқариб қолишди. Якунда таблода жанговор 4:4 ҳисоби порлаб турарди.

Вальверде шогирдлари ҳам очко йўқотишди. Лекин, бу ҳали бери чемпионлик масаласига таъсир кўрсатмайди. Томонлар бир очкодан эга бўлишди.

Испания чемпионати, 30-тур
Вильярреал – Барселона 4:4 (1:2, 3:2)
Голлар:
0:1 – 12 Коутиньо, 0:2 – 16 Малком, 1:2 – 23 Чуквуэзе, 2:2 – 50 Токо-Экамби, 3:2 – 62 Иборра, 4:2 – 80 Бакка, 4:3 – 90 Месси, 4:4 – 90 Суарес.
Вильярреал – Асенхо, Альваро Гонсалес, Фунес Мори, Руис, Марио Гаспар, Морланес (Касерес, 63), Касорла, Педраса, Чуквуэзе (Бонера, 88), Иборра, Токо-Экамби (Бакка, 74).
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Умтити, Лангле, Альба, Видаль, Бускетс (Ракитич, 73), Артур (Аленья, 73), Малком, Суарес, Коутиньо (Месси, 61).
Огоҳлатиришлар: Альваро Гонсалес (36), Бускетс (39), Лангле (42), Фунес Мори (45), Видаль (77), Аленья (83), Месси (84), Серджи Роберто (85), Касерес (90), Суарес (90).
Четлатиш: Альваро Гонсалес (86).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Вильярреал" майдонида кечган драма ёки "Вильярреал" – "Барселона" 4:4 (видео)