Канчельскис: "Биринчи бўлимни анча бўш ўтказдик"

  • 07 апрель 2019, 10:51
  • 331
  • Спорт
  • Канчельскис: "Биринчи бўлимни анча бўш ўтказдик"
    “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг наманганликлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди:
    - Мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳига айландик. Учрашув голларга бой тарзда кечди. “Бунёдкор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимдаги мазмунсиз ўйинимиз учун стадионга ташриф буюрган ишқибозлардан узр сўрайман. Биринчи бўлимни анча бўш тарзда ўтказдик. Иккинчи таймда эса анча ўйинимиз қовуша бошлади. Иккита гол киритишнинг уддасидан чиқдик. Лекин учинчисини ура олмадик. Энди келаси ўйинга ҳозирликни бошлаймиз. Кейинги ўйинда таркибда жиддий ўзгаришлар бўлади, - деди мураббий.

    » » Канчельскис: "Биринчи бўлимни анча бўш ўтказдик"