17:43 / 22.04.2019
3 670

Ҳасанбой Дўсматов «эски таниши»га ютқазиб, Осиё чемпионатини тарк этди (видео)

Ҳасанбой Дўсматов «эски таниши»га ютқазиб, Осиё чемпионатини тарк этди (видео)
Бангкокда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кун дастурида Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик Амит Пангалга қарши чорак финал жанги учун рингга кўтарилди.

-52 кг вазн тоифасидаги баҳсларда тажрибали рақибга қарши жанг Дўсматовнинг мағлубияти билан якунланди ва у турнирни эрта тарк этадиган бўлди.

Қайд этиш керакки, Амит Ҳасанбой Дўсматов учун жиддий рақиб ҳисобланарди. Ҳасанбой бу 22 ёшли боксчи билан бир неча бор тўқнаш келган, 2017 йили Ҳамбургда ўтказилган жаҳон чемпионатида чорак финалдаги ўзаро жангдан кейин ҳам уни ўзи учун «ноқулай рақиб» сифатида атаганди. Бу икки боксчи 2017 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам ўзаро жанг қилган ва ўзбекистонлик спортчи қийинчилик билан ғалаба қозонганди. 2018 йилги Осиё ўйинларида эса Амит финалда ғалабага эришиб, Дўсматовни олтин медалдан маҳрум қилганди.

Шу тариқа, Осиё чемпионатида Ўзбекистон бокс терма жамоаси илк йўқотишга учради - бунгача Ўзбекистон вакилларидан тўрт нафари ярим финал йўлланмасини ҳал қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов «эски таниши»га ютқазиб, Осиё чемпионатини тарк этди (видео)