19:59 / 05.05.2019
2 579

"АГМК" Олмалиқда "Сурхон"га имкон қолдирмади

"АГМК" Олмалиқда "Сурхон"га имкон қолдирмади
Ўзбекистон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "АГМК" – "Сурхон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “ОКМК” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабни қўлга киритишди.

Учрашувни майдон эгалари жуда фаол бошлашди. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор қулай имконитлар юзага келди. Бироқ гол уриш фақат олмалиқликларга насиб этди.

41-дақиқада Дилшод Жўраев мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиши арафасида Санъат Шихов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари ғалабасиз серияга нуқта қўйган ҳолда очколарини 7тага етказиб олишди ва 10-поғонага кўтарилишди.

АГМК – "Сурхон" 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 41 Жўраев, 2:0 – 88 Шихов.
АГМК: 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Зафар Полвонов, 17. Муроджон Тошматов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов (Шерзод Файзиев, 71), 22. Миролюб Костич, 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов (Санъат Шихов, 63), 44. Бобурбек Юлдашев, 99. Шахзодбек Нурматов (Камрон Саидазимов, 23).
"Сурхон": 22. Сардор Қобулжонов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Раҳматулло Бердимуродов (Аюбхон Нўъмонов, 53), 10. Шавкат Саломов, 14. Аброрбек Исмоилов, 19. Владимир Бубаня, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев, 38. Аббосбек Махситалиев (Равшанбек Хурсанов, 77), 44. Дарко Станоевич, 91. Шерзод Ҳакимов (Абдул Азиз Юсупов, 56).
Огоҳлантиришлар: Нурматов 16, Тошматов 19, Ҳакимов 55, Ғофуров 65

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "АГМК" Олмалиқда "Сурхон"га имкон қолдирмади