10:09 / 11.05.2019
3 009

Путин қатнашган ўйинда хоккейчилар жанжаллашиб қолишди (видео)

Путин қатнашган ўйинда хоккейчилар жанжаллашиб қолишди (видео)
Фото: «Интерфакс»
Таниқли саксофончи Игорь Бутман ва Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин Сочида бўлиб ўтган Тунги хоккей лигасида муштлашиб кетишди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Кадрлардан кўриниб турибдики, рақиб дарвозаси олдида бир фурсат давом этган жанжалдан сўнг Бутман «Легенды хоккея» («Хоккей афсоналари») дарвозабони Дюминга ташланиб қолади. Рақиб ҳам индамай турмади, ўртада даҳанаки жанг бошланиб кетди. Уларни ҳакамлар ва бошқа ўйинчилар ажратиб қўйишларига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашмоқда. Унинг «Хоккей афсоналари» жамоасида мудофаа вазири Сергей Шойгу, ўтмиш хоккей юлдузлари Павел Буре, Вячеслав Фетисов, Александр Якушев, Валерий Каменскийлар ҳам шайба суришмоқда.

Ушбу ўйинда «Хоккей афсоналари» 14:7 ҳисобида ғалаба қозонган: голларнинг 10 тасини Путин киритган, Шойгуда эса хет-трик...

Мазкур хоккей учрашувидан қисқача лавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Путин қатнашган ўйинда хоккейчилар жанжаллашиб қолишди (видео)