23:56 / 13.05.2019
3 263

Азар "Реал"га қачон ўтиши эълон қилинди

Азар "Реал"га қачон ўтиши эълон қилинди
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар фаолиятини "Реал Мадрид" жамоасида давом эттиради.
Мадридликлар бир неча ҳафта аввал 28 ёшли белгиялик хавбек билан келишиб олишганди.

Расмий трансфер 29 майдан сўнг эълон қилинади. Хабарингиз бор, Европа лигаси финалида "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс шу санада ўтказилади ва бу Азарнинг "аристократлар" сафидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкин.

Трансфер нархи 100 миллион евро атрофида бўлиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Азар “Челси” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 15 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азар "Реал"га қачон ўтиши эълон қилинди