Элнур Абдураимов навбатдаги жангини ўтказди

  • 18 май 2019, 21:23
  • 1 001
  • Спорт
  • Элнур Абдураимов навбатдаги жангини ўтказди
    Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимов (5-0, 5 КО) 18 май куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди ва навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

    GoSport.uz интернет-нашри берган хабарга кўра, Элнур шу куни танзаниялик тажрибали боксчи Исса Нампепечега (29-10-6, 12 КО) қарши қарши рингга чиқди.

    Жангнинг иккинчи раундида Исса илк марта нокдаунга учраган бўлсада, ўзига кела олди. Аммо 4 раунднинг 1:36 сонияси ортда қолаётган вазият у жангни давом эттира олмаслигини билдирди ва ҳакам техник нокаутни қайд этди. Натижада Элнур ўзининг бешинчи жангида бешинчи нокаутини қайд этди.

    Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган “РМК яккакурашлар академияси“ спорт саройида бўлиб ўтаётган бокс оқшомида, шунингдек, ўзбекистонлик бошқа боксчилар енгил вазн тоифасида Равшанбек Умурзоқов (8-0, 7 КО) ва иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Сардор Музаффаров (4-1, 2 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказиши кўзда тутилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Элнур Абдураимов навбатдаги жангини ўтказди