
Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан тонгда ҳамюртимиз Исроил Мадримов АҚШда ўзининг профи боксдаги учинчи жангини ўтказди.
Маҳоратли спортчимиз мексикалик Норберто Гонсалесни 6-раундда техник нокаутга учратишга эришди. Жангдан сўнг Исроилнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Шукрки, барчаси биз ўйлагандай кечди. Жангни 5-6-раундларда тугатишни режалаштирган эдик. Чунки, рақиб кучли боксчилар билан куч синашганига қарамай, деярли ҳеч ким уни рингга қулата олмаган эди. 8, 10, 12 раундлик жанглар ўтказган ва бардошли эди.
Тактикаларни шунга қараб тузиб чиққан эдик ва барчаси ўхшади. Кейинги рақиблар энди маълум бўлади", - деди Мадримов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар