date
views 6 808

Ўзбекистонда гольф спорт тури ривожлантирилади

Ўзбекистонда гольф спорт тури ривожлантирилади

Ўзбекистонда 2000 йилнинг май ойида ташкил этилган Гольф уюшмаси
негизида Гольф федерацияси ташкил қилинди. Янги спорт ташкилотига Федор
Ким раҳбар бўлди, бош котиб этиб эса Ихтиёр Йўлдошев тайинланди, деб хабар бермоқда
Kun.uz.

Мутахассисларнинг ҳисобларига кўра, федерациянинг асосий иши
юртимизда 2000 йилдан бери ривожланмай қолган гольф спорт турини
ривожлантириш бўйича ишларни фаоллаштиришдан иборат бўлади. Ўша йилда
(2000 йил) мамлакатдаги биринчи ва ягона гольф майдони қурилган эди. Бу
гольф майдони Тошкентдаги Роҳат кўли бўйида ташкил этилган ҳамда
пойтахтнинг гольф-клуби таркибига киритилган бўлиб, бу унга халқаро
миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконини беради.

Хабарларда бу қарор гольф спорт тури Ёзги Олимпия ўйинлари сафига киритилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, 2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпия
ўйинларида гольф ҳам илк бор олимпиада мусобақалари таркибига
киритилади.

Фото: подробно.уз / Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда гольф спорт тури ривожлантирилади