00:13 / 14.07.2019
2 568

«Уимблдон» чемпиони Симона Халеп: Онам айтган орзуим ушалди!

«Уимблдон» чемпиони Симона Халеп: Онам айтган орзуим ушалди!
«Уимблдон»нинг аёллар мусобақасида ғолиб аниқланди. Лондондаги ҳал қилувчи ўйинга АҚШлик Серена Уильямс ҳамда руминиялик Симон Халеп етиб келишди.

28 ёшли Халеп «катта шлем» таснифидаги мусобақаларнинг 22 карра ғолиби Серена Уильямсга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва икки сетда бир хил 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу Халепнинг «катта шлем» таснифидаги мусобақалардаги 2-соврини бўлди. Руминиялик теннисчи ўтган йил Франция очиқ чемпионатида ҳам ғолиб бўлганди.

Руминиялик Симона Халеп "Уимблдон" мусобақасида ғолиб бўлгандан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

– Сиз учун ўйин яхши ўтдими?
– Ўйиним қовушди. Серенага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен кўп ҳаракат қилдим, Қироллик оиласи ўйинни кузатиб борганидан хурсандман.

– Сиз ҳаяжонландингизми?
– Ҳаяжонланишга вақт бўлмади. Ўйин давомида қорин қисмимда бироз ноқулайлик туғилди, лекин менинг хаёлим фақат ғалаба қозонишда эди.

– Бош соврин соҳибаси сифатида нималарни ҳис қилмоқдасиз?
– Болалигимда онам теннисчи бўлсанг албатта Уимблдонни ютишинг керак, шунда бир умр тарихда исминг қолади. Шунингдек мазкур мусобақа ғолиблари бир умрга клуб аъзоси бўлиб қолади. Бу катта натижадир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Уимблдон» чемпиони Симона Халеп: Онам айтган орзуим ушалди!