18:26 / 20.07.2019
4 064

Саида Мирзиёева Ирина Винер-Усмоновага миннатдорлик билдирди

Саида Мирзиёева Ирина Винер-Усмоновага миннатдорлик билдирди
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида пост қолдирди. Унда у Москвада юниорлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганини хабар қилган.

Фото: Instagram/Saida Mirziyoyeva
«Мамлакатимиз терма жамоасини куни кеча Москвада очилган ва тарихда биринчи бор ўтказилаётган юниорлар ўртасидаги бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани билан қутлайман.

Ўзбекистон шарафини 13-15 ёшли қизларимиз - Камила Абдуллаева, Нилуфар Аъзамова, Мадина Ирназарова, Мумтозабону Исҳоқзода, Мадина Юнусова ҳамда Таҳмина Икромова ва Ёсмина Раҳимова ҳимоя қилмоқда.

Етук мураббийлар Татьяна Кун, Валерия Грудняк, Раъно Муҳамедова, Елена Асланова ва Ирина Кудряшева муносиб спортчиларни – бўлажак Олимпия чемпионларини тайёрлаганига ишончим комил ҳамда ушбу мусобақа уларнинг фаолияти ва ҳаётида тарихий бўлишига умид қиламан.

Омад сизга, азиз ҳамюртлар!
Бундай ажойиб тадбирни юқори даражада ташкил этгани учун Ирина Винер-Усмоновага алоҳида миннатдорлик билдираман!

Бу ерда мен кўп карра жаҳон ва Европа чемпионлари, эгизак опа-сингиллар – мафтункор Дина ва Арина Авериналар билан танишдим», - деб ёзади Саида Мирзиёева.

Маълумот учун: Москвада юниорлар ўртасида бўлиб ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида дунёнинг 60 дан ортиқ давлатидан келган спортчилар иштирок этмоқда. Улар ҳам индивидуал дастурда, ҳам жамоавий машқлар бўйича баҳс олиб боряпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саида Мирзиёева Ирина Винер-Усмоновага миннатдорлик билдирди