
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган каратэ бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Олтин медал учун татамига чиққан ўзбекистонлик тўрт бафар каратэчидан уч нафари қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Финалчилардан Баҳринисо Бабаева (-50 кг), Садриддин Сайматов (-60 кг) ҳамда Нодира Жуманиёзова (-68 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Севинч Раҳимова (-55 кг) кумуш медал билан тақдирланди.
Шунингдек, Моҳларойим Ҳакимжонова (+68 кг) ҳамда Жавоҳирбек Абдусатторов (-55 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари кумите баҳсларини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар