date
views 2 911

Ўзбекистонлик футболчи "Нефтехимик"ка ўтди

Ўзбекистонлик футболчи "Нефтехимик"ка ўтди
"Тамбов" ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин мавсумни ижара асосида "Нефтехимик"да ўтказадиган бўлди.
Бу ҳақда "Тамбов" спорт директори Павел Худяков "Матч ТВ"га маълум қилди.

"Нефтехимик" Россияда мавқеи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган МФЛ (ФНЛ) чемпионатида 5та турдан сўнг 8-ўринда бормоқда.

31 ёшли футболчи "Андижон" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
У "Тамбов"га қадар "Андижон", АОЗСК, "Бухоро", "Рубин", "Сибирь", "Нефтхимик", "Уфа" ва "Тосно" клубларида ўйнаган.

Ярим ҳимоячи 2008-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик футболчи "Нефтехимик"ка ўтди