Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
25 августга ўтар кечаси Мексиканинг Эрмосильо шаҳридаги «Центро де Усос Мультиплес» аренасида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ғиёсов колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересга (33-4-2, 21 КО) қарши рингга кўтарилди ва WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунига етди. Биринчи раунднинг 30 сонияси ўтиб улгурмасидан ўзбекистонлик боксчи чап қўлда кросс зарбасини йўллаб, рақибини полга қулатди. 35 ёшли боксчи боксчи рефери саноғи якунланига қадар ўрнидан тура олмади ва 41 сонияда нокаут қайд этилди.
Ушбу ғалаба Шаҳрамнинг профессионал боксдаги 9-ғалабаси бўлди. У бу жанглардан 7тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.
Маълумот учун, 10 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келаётган Перес енгил (-61,2 кг) вазн тоифасининг WBA йўналишида 2014-15 йилларда уч марта вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган.
Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг апрелида АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги (Калифорния) америкалик Эммануэль Тэйлорни (20-6, 14 КО) 10 раундлик жанг якунида ҳакамлар қарори билан мағлуб этиб, илк чемпионлик камарини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди