

5-тур доирасида кечган ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳужумчиси Никола Гробович спортга хос ҳаракатлари билан ҳисобни очди.
Бўлим охирида «Бачки» футболчиларидан бири жароҳат олиб, газонга йиқилди, аммо «Металац» футболчилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишмади ва тўп майдоннинг иккинчи қисмига етказилди. Рақиб ҳимоячилари қаршилигисиз тўпга эга чиққан Гробович дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди.
Шундан кейин «Бачки» футболчилари ғазабга минишди ва бутун таркиб бўлиб Гробовични қувлай кетишди. Гробович эса қочиб қутулишга муваффақ бўлди, аммо таъқибчилардан бири унинг юзига зарба беришга улгурди. Бу ҳодисадан кейин майдонда икки жамоа футболчилари иштирокида оммавий тўқнашув келиб чиқди, якунда ўйин бош ҳаками «Металац»нинг бир, «Бачки»нинг икки футболчисини майдондан четлатди.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари иккинчи голни уришди ва ғалабани мустаҳкамлашди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар