Хабарингиз бор, 25 август куни Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида бир қатор ҳамюртларимиз навбатдаги жангларини ўтказишди. Қувонарлиси, барчаси рақибларини мағлубиятга учрата олди.
Равшанбек Шерматов хитойлик Зу Бингченг устидан олти раундлик жангда очколар ҳисобида устун келган бўлса, яна бир юртдошимиз Шоҳрух Ашуров ҳам жанубий кореялик Жунг Сан Кангни 6 раундлик рейтинг жангида тўла тўкис мағлуб этди.
Энг асосийси тажрибали Олим Назаров филиппинлик Иван Сорианога қарши “WBO international Flyweight Title” камари учун кечган 12 раундлик қарама-қаршиликда ажойиб ҳаракатлари билан рақиби устидан очколар ҳисобига зафар қучди ва мазкур камар соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу боксчиларимиз Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоутерлик клуби сафида ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотлар олиб боришмоқда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин