18:21 / 03.09.2019
3 233

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга йўл олди

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга йўл олди
Фото: ЎФА матбуот хизмати
Қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олиш арафасида турибди.

Саралаш баҳсларининг «D» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган «Фаисал Ал-Ҳуссеини» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август — 3 сентябрь кунлари оралиғида пойтахтимизда йиғин ўтказди.

Бугун соат 16:05да терма жамоамиз Тошкент — Тел Авив йўналишида парвоз қилди.
Терма жамоамиз билан йўл оладиган футболчилар:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов («Пахтакор»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Ботирали Эргашев («Динамо»).
Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи», Япония), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Шароф Муҳитдинов («Насаф»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Даврон Ҳошимов («Локомотив»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой), Икром Алибоев («Сеул ФК», Жанубий Корея), Азиз Ғаниев («Насаф»), Остон Ўрунов («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Санжар Шоаҳмедов («Теренггану», Малайзия), Достон Ибрагимов («Қизилқум»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов», Россия), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга йўл олди