date
views 2 935

Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото, видео)

Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото, видео)
Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бугун катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жангида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов (9-0, 7КО) филиппинлик Ролдан Алдеага (14-7-1, 8КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раунд давом этган баҳс давомида ҳамюртимиз тўлақонли устунликка эришди ва ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини қайд этишди - 98:91, 97:92, 98:91.

Шу тариқа, "Мистер печень" ва "Шаҳзода" каби лақабларга эга бўлган Умурзоқов WBA Asia камарини ҳимоя қилиб, ғалабали сериясини давом эттирди.

Маълумот учун, Равшан Умурзоқов дунё рейтингида 97, унинг бугунги рақиби эса 27-поғонани банд этиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото, видео)