date

Букмекерлар: Ўзбекистоннинг Осиё кубоги-2015даги ғолиблиги — 16,0 коэффициент

Букмекерлар: Ўзбекистоннинг Осиё кубоги-2015даги ғолиблиги — 16,0 коэффициент

Букмекерлар Осиё кубоги-2015 иштирок этувчи мамлакатларнинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятини баҳолаб, уларга коэффициентларни белгилашди.

Энг юқори баҳо Япония терма жамоасига берилди — 3,0 коэффициент. Иккинчи ўринда мезбона Австралия терма жамоаси — 3,75. Жанубий Кореянинг қитъа чемпионатида ғолиб чиқиши учун 6,0 коэффициент берилди.

Бу борада Эрон терма жамоаси тўртинчи ўринда (8,00) қайд этилган бўлса, Ўзбекистоннинг чемпионлиги учун 17,0 коэффициент белгиланди. Имконияти энг паст баҳоланган терма жамоа — КХДР (67,0).

Саудия Арабистонининг имкониятлари 23,0га баҳоланган бўлса, БАА ва Хитойнинг ғолиблигига бир хил коэффициент (26,0) берилган.

Манба: www.stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Букмекерлар: Ўзбекистоннинг Осиё кубоги-2015даги ғолиблиги — 16,0 коэффициент