12:25 / 15.09.2019
1 996

"Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари

"Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари
"Норвич" бош мураббийи Дэниэль Фарк "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Якшанба тонгида ҳам машғулот қиламиз ва ўйиннинг чуқур тахлилини ўтказамиз. Чунки мен ушбу ўтмишга яна бир бор қайтишни истайман.

Эртага ёқимли тонг отади. Мен якшанбада диваннинг устида кекс ва кофени тановул қилиб, ғалабани нишонлайман. Тўғриси, ҳаётимдаги энг бахтли тунни қарши оляпман.

Дунёнинг энг яхши жамоаси, энг яхши футболчилари, энг яхши мураббийи, топ-клуб устидан ғалабага эришиш янгиланиб келаётган "Норвич" учун катта имкониятларни очиб беради. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жароҳатланган футболчиларимизнинг ўрнини босиш учун биз жуда кўп маблағ ишлатдик.

Мен доимо ўз футболчиларимга ишонганман. Биз олдиндаги, балки, чемпионатдаги барча ўйинни фаворит сифатида бошламаслигимиз ҳам мумкин, аммо бу доимо давом этиши керак дегани эмас. Бугун биз ўз ўйинимизнинг ажойиб сифатларини кўрсатдик ва уддалаб бўлмас ишнинг ўз йўқ эканлигини намойиш қила олдик", - деди мураббий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари