
Бугун Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг юнон-рим курашидаги вакиллари, Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов (-60 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) 2020 йилги Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишди.
Тасмурадов учинчи ўрин ва Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш давомида дастлаб эквадорлик Андрес Монтанони, кейин молдовалик Виктор Сиобануни мағлуб этди.
Энди у кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.
Жалгасбай Бердимуратов эса дастлаб украиналик Володимир Яковлиевни, кейин литвалик Паулиус Галкинасни енгди ва у ҳам кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. У медал учун қозоғистонлик Асхат Дилмуҳаммедов билан беллашади.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпиадаси учун йўлланмалари сонини 7тага етказди.
Қайд этиш керакки, бу Тасмурадов учун учинчи Олимпиада йўлланмасидир. У 2012 йилда Лондон ва 2016 йилда Рио Олимпиадаларида ҳам иштирок этган.
Нур-СултонЖаҳон ЧемпионатиЭлмурат ТасмурадовЖалгасбай БердимуратовОлимпия ЙўлланмасиКураш Спорти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар