Эртага, 18 сентябрь куни Тошкентда U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.
Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган саралашнинг “B” гуруҳида Ҳиндистон, Ўзбекистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси йўлланма учун баҳс олиб боришмоқда.
Бугун, 17 сентябрь куни саралаш баҳслари олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
- Мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган. Саралашда энг омад муҳим роль ўйнайди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай ғалаба қозонишга ва Осиё чемпионатига чиқишни истаймиз, - дейди Баҳрайн устози Рашид Абдулраҳмон Ал Досари.
- Меҳмондўстлик учун Ўзбекистон мамлакатигага миннатдорчилик билдираман. Бу гуруҳ саралашдаги энг қийин гуруҳлардан бири ҳисобланади. Бизнинг мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни олиш ва Осиё чемпионатига чиқиш. Тошкентда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишни истаймиз. Ҳар бир жамоага қарши баҳс оғир кечади лекин айтганимдек гуруҳда биринчи ўринни олишни хоҳлаймиз, - дейди Ҳиндистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Бибиано Фернандес.
- Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон терма жамоаларини юртимизда кўриб турганимдан мамнунман. Гуруҳимиз чиндан ҳам анча мураккаб. Баъзи мухлислар бизни осон гуруҳдан ўрин олди, деб ўйлашмоқда. Лекин 15-16 ёшли болалар футболи билан катталар футболи ўртасида тафовут катта. Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Олдимизга гуруҳда 1-ўринни эгаллаш ва Осиё чемпионатига йўл олиш вазифаси қўйилган. Ҳар бир иштирокчи жамоага омад тилайман ва саралаш баҳслари турли жароҳатларсиз ўтишини тилаб қоламан, - дейди Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов.
- Барчага хайрли кун. Ўзбекистондек ажойиб мамлакатга эканлигимиздан хурсандмиз. Гуруҳимиздаги рақибларимиз жуда ҳам кучли. Туркманистон футболи нималарга қодирлигини кўрсатишни истаймиз. Чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Туркманистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Ботир Шихиев.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди