Coca Cola Суперлигаси 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” жамоаси устози Самвел Бабаян иштирок этди.
- Ўйин ҳақида батафсил тўхталиб ўтмоқчиман. “Локомотив” ўйинида ғалати ҳолатлар бўляпти. Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти. Футбол шундай шафқатсиз ўйин эканлигини таъкидламоқчиман. Доим ҳам кучли жамоа ғалаба қозонавермайди. “Сўғдиёна” билан бўлган баҳсда ҳам аламли мағлубиятга учрадик.
Бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Қатор вазиятларни юзага келтирдик. Афсуски, навбатдаги учрашувда ҳам дуранг ўйнадик. Ҳисобда ортда қолиб, ҳисобни тенглаштирганимиз учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун майдонда барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришди.
Лига кубогидаги ўйин билан бугунгисини солиштирадиган бўлсак, олдинги баҳсда бундай йирик мағлубиятга лойиқ эмасдик. Қолаверса лига кубоги ўйинида ҳар икки жамоа ҳам бошқача таркиблар билан, яъни етакчиларсиз ўйнаган эди.
Бугунги учрашув тамоман бошқача эди. “Қўқон-1912” жамоасида ҳам кучли футболчилар жамланган. Бекорга ушбу жамоадан турли терма жамоаларга ўйинчилар таклиф этилмаяпти. Ёш мураббийнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламан.
Манба : kokand1912.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди