22:34 / 21.09.2019
3 593

ЖЧ. Ўзбекистон тарихда илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

ЖЧ. Ўзбекистон тарихда илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтди.

12 кун давомида жаҳон бокси ишқибозларининг диққат марказида бўлиб келган мусобақа якунига етди. Марат Қурбонов бош мураббийлигидаги Ўзбекисон терма жамоаси мазкур дунё биринчилигида 8 вазн тоифасида иштирок этди ва жами 5 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалоловлар олтин медални қўлга киритган бўлсалар, 20 ёшли Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) ўзининг дастлабки иштирокидаёқ кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, Бобоусмон Батуров (-69 кг) делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ. Ўзбекистон тарихда илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди