22:53 / 22.09.2019
3 019

Россиялик Абдулрашид Садулаев тўрт карра жаҳон чемпиони бўлди

Россиялик Абдулрашид Садулаев тўрт карра жаҳон чемпиони бўлди
Россиялик эркин курашчи Абдулрашид Садулаев Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 97 кг вазн тоифасида чемпион бўлди.
У финалда озарбойжонлик эркин курашчи Шариф Шарифовни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва тўрт карра жаҳон чемпионига айланди.

Садуллаев 2016 йилги Рио Олимпиадасида -86 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлган. Садуллаев 2014 йил Тошкентда, 2015 йил Лас-Вегасда ўтказилган жаҳон чемпионатида 86 кг вазн тоифасида, 2018 йил Будапештда ўтказилган жаҳон чемпионатида -97 кг вазн тоифасида чемпион бўлган, 2017 йил Парижда ўтган турнирда эса кумуш медал олган.

Шариф Шарифов эса 2012 йилги Лондон Олимпиадасида -84 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медал олган, 2016 йил Рио Олимпиадасида эса -86 кг вазн тоифасида қатнашиб, бронза медалга сазовор бўлган. У шунингдек, 2009 йил Ҳернингда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза, 2011 йили Истанбулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Бу вазн тоифасида Шимолий Македония вакили Магомедгаджи Нуров ва америкалик Кайл Снайдер бронза медалларга эга чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда -97 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Магомед Ибрагимов ҳимоя қилди. Лекин у чорак финалда америкалик Кайл Снайдерга ютқазиб медаллар учун курашдан чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россиялик Абдулрашид Садулаев тўрт карра жаҳон чемпиони бўлди