Фото: «Football 24»
Кеча «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси юлдузи Лионель Месси ФИФА томонидан йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилгани ҳақида хабар бергандик.
У совринга даъвогарлар — Виржил ван Дейк («Ливерпуль», Нидерландия) ва Криштиану Роналдуни («Ювентус», Португалия) ортда қолдирди.
Негадир беш карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду «FIFA The Best» тақдирлаш маросимига бормади, ҳолбуки у йилнинг рамзий жамоасига қабул қилинган, энг яхши ўйинчи бўлиш учун уч номзоддан бири эди. Бунинг устига маросим Миланда — Роналду ҳозир яшаётган Туриндан бир-икки соатлик масофада бўлиб ўтди.
Роналдунинг маросимга бормагани унинг бошқа ишлар билан чалғиганини англатмайди: ФИФА Мессини «энг яхши» деб топиши билан «Инстаграм»да Криштиану Роналду ўзига хос жавоб қолдирди. Илова қилинган суратда эса Роналду китоб ўқияпти...
«Бардош ва қатъият — профессионални ҳаваскордан ажратиб турувчи икки асосий фарқ шу. Бугун жуда буюк кўринган нарсалар аслида майда нарсалардан бошланган. Ҳаммасини уддалай олмаслигингиз мумкиндир, аммо орзуларингиз рўёбга чиқиши учун қўлингиздан келганини қиласиз. Ва тун ўтиб, яна тонг отишини асло унутмайсиз», — деб ёзди Криштиану Роналду. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)