date
views 3 642

Исроил Мадримов ўзининг севимли боксчиси билан бир оқшомда жанг қилади

Исроил Мадримов ўзининг севимли боксчиси билан бир оқшомда жанг қилади
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини 5 октябр куни мексикалик Алехандро Барерага қарши ўтказади. Жанг Нью-Йоркда “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтади.

Ушбу бокс оқшомининг марказий жангида эса Геннадий Головкин ҳамда украиналик Сергей Деревянченко рингга кўтарилади. Исроил профессионал боксда уч бора жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби эса, анчагина тажрибали саналади. У профи рингда 34 маротаба жанг ўтказган. Уларнинг 29 тасида ғалаба қозониб, беш бора мағлубият қайд этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов ўзининг севимли боксчиси билан бир оқшомда жанг қилади