Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) сентябрь ойи рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган “Кичик Тайсон” дея эътироф этилувчи, Олимжон Назаров (19-5, 11 КО) ҳам илк марта ўрин олди. Янги рейтингда у 14-поғонадан ўрин эгаллаган.
Хабарингиз бор, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, “WBO international Flyweight Title” чемпионлик камари соҳиби бўлганди.
Қолаверса, (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) бу ойда ҳам ўз ўрнини сақлаган ҳолатда 11-ўринни банд этган. Шунингдек,Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса олтинчи ўринда қайд этилган.
Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) аввалги ойга нисбатан 3 поғона пастлаган ва 11-поғонани банд этди. Шоҳжаҳон яна WBA рейтингида тўртинчи, IBF рейтингида эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин