2 810
«The Best» сўровномаси: Месси яна Роналдуни қўллади, Криштиану эса ҳеч қачон Леога овоз бермаган
Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ФИФА томонидан ўтказилган сўровномада Лионель Месси қаторасига иккинчи марта Криштиану Роналдуга овоз берди.
Аргентина терма жамоаси сардори сифатида сўровномада қатнашган Месси энг яхшилар учлигида Садио Мане, Криштиану Роналду ва Френки де Йонгни кўрсатиб ўтган.
Ўз навбатида, Леонинг португалиялик ҳамкасби Роналду ҳам Френки де Йонгни эътироф этган, шунинг баробарида Маттейс де Лигт ва Килиан Мбаппе учун овоз берган.
ESPN хабарига кўра, Криштиану ҳозирга қадар йил лауреатларини аниқлаш бўйича сўровномаларда бирор марта Мессига овоз бермаган.
Аргентиналик ҳужумчи эса рақобатчисини икки марта қўллаб-қувватлаган – 2018 йилда 3-ўринда кўрсатиб, 2019 йили 2-ўринга муносиб кўрган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги «The Best» соврини Лионель Мессига насиб этди, Роналду эса учинчи ўринда қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?