09:38 / 27.09.2019
4 035

Шаҳрам Ғиёсов ўзбек боксидаги коррупция ҳақида гапирди

Шаҳрам Ғиёсов ўзбек боксидаги коррупция ҳақида гапирди
Хабар берганимиздек, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг пресс-клубида Шаҳрам Ғиёсов билан учрашув бўлиб ўтганди.
Тадбирда меҳмон бўлган Рио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, жаҳон чемпиони Ўзбекистон ёшлари олдида ўз ҳаёти ва спортдаги фаолияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек, ўзбек бокси ва умуман ўзбек спортига доир коррупцион ҳолатга ҳам тўхталиб ўтди.

Шубҳасиз, айни пайтда ўзбек боксида коррупция мавжуд эмас, лекин ҳар доим ҳам бундай бўлмаган. 2014 йилга қадар кўп бора Ўзбекистон чемпионати финалларида ноҳақлик сабаб имкониятни бой берганман. Кейинчалик раҳбарият ўзгаргач, фақат энг кучлилар сараланадиган бўлди. Ҳозир боксимизда коррупция йўқ, шу туфайли у ривожланмоқда. Агар бошқа спорт турларида ҳам коррупцион ҳолатнинг олди олинса, шубҳасиз спорт турларида олдинга силжиш кўзатилади”, - деди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда фаолият олиб бормоқда ва ўтгазган 9 жангининг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган.

Манба: olamsport.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов ўзбек боксидаги коррупция ҳақида гапирди