3 115
"Биз ўзбекларни енгиш осон эмас". Маҳмуд Муродов "Матч ТВ" телеканалига катта интервью берди
Ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Россиянинг "Матч ТВ" телеканалига интервью берди.
Бундан роса 10 йил олдин Маҳмуд Муродов Россиянинг Томск шаҳридаги қурилишда ноқонуний ишчи бўлган. Бугун эса у UFCдаги жангда ғалаба қозонди ва нуфузли промоушенда октагонга чиққан биринчи ўзбек спортчисига айланди.
Маҳмуд Муродов ҳозир 29 ёшда. Одамлар уни Флойд Мейвезер ўзининг "Instagram" саҳифасида Муродовни тўсатдан дунёдаги энг яхши MMA жангчиси деб атаганидан сўнг янада яхши таниб олишди.
Муродов профессионал фаолиятини 2010 йилда Чехияга пул ишлаш мақсадида келганидан сўнг бошлаган. Бунгача эса 4 йил давомида Россияда ноқонуний ишчи бўлган: қурилишда ишлаган, бир ойда 4000 рублга яшаган.
Муродов ёзда, Лас-Вегасда UFCнинг саралашида қатнашиш таклифини рад этганини айтди. Уни UFCнинг стандарт шартномаси (октагонга чиқиш учун 10 000 доллар, қўшимча ғалаба учун яна 10 000 доллар) қониқтирмаган. Чунки, у Чехияда кўпроқ пул ишлайди. Маҳмуд у ердаги маҳаллий промоушен - Oktagon нинг юлдузи эди.
Аслида Муродов 9 ноябрь куни Oktagon турнири доирасида Прагадаги 20 минглик аренада бўлиб ўтадиган жангга тайёргарлик кўраётган эди. Аммо, 16 сентябрь куни унга бироз кутилмаганда UFCдан таклиф бўлди. Яхши маблағ ва 12 кундан сўнг, яъни 28 сентябрь куни Копенгагенда ўтказиладиган турнирда октагонга чиқиш талаби. Маҳмуд бунга рози бўлди. Ундан муҳим жанг олдидан тўлақонли машғулотлар бажарилганидан сўнг дебют ўтказиш тўғри бўлмайдими, деб сўралди, у эса ҳайрон қолиб:
- Нимани кутиш? Мен бу ерда тарих яратиш учун турибман. Мен UFCдаги биринчи ўзбек бўлмоқчиман, - деди.
Муродовнинг италиялик Алессио ди Кирикога қарши жангги 12 кунлик тайёргарликни кўрсатиб берди. Маҳмуд дастлабки икки раундда рақибдан устун келди, аммо 3-раундда аллақачон толиқиб бўлганди ва бир нечта зарбаларни қабул қилиб олди. Шунга қарамай, Маҳмуд жанг якунида Ўзбекистонга UFCдаги дастлабки ғалабани келтирди.
- Учинчи раундда сизга зарбалар таъсирини ўтказдими ёки чарчоқ?
- Йўқ! Қайси зарбалар? Менинг бошим бетондан. Биз, ўзбекларни юта олишмайди. Бу чарчаш туфайли рўй берди. Мен рақибимнинг кучли зарбаси борлигини билардим. Шунинг учун кўпроқ фаол бўлиб, ҳаракат қилишим керак эди. Икки раундда бу ўхшади. Учинчи раундда эса бироз чарчадим. Ҳозир ақллилар нималардир деб ёзишмоқда. Аммо, тасаввур қилинг: менинг рақибим бу жангга 2-3 ой тайёргарлик кўрган, мен эса бу ҳақида 12 кун олдин билганман. Машғулотлар учун 5 кун бор эди ва жангдан 4 кун олдин Данияга учиб келдим. Шунга қарамай, шундай оғир жанг бўлганидан мамнунман.
- Учинчи раундда қандай қилиб туриб бера олдингиз?
Мен ўзимга ўзим: "Шу ерда жанг қилмоқчи эдингми, шундай қил, сени онанг, отанг ва аканг томоша қилмоқда" дедим. Ўзбекистонда, уйимиз ёнида катта проектор ўрнатилган ва жанг ҳамма қўшнилар учун қўйиб берилганди. Шунда онам уччала раундни ҳам кўра олмаслигини айтди. "Нимага бунча узоқ", - дейди у. У асабийлашди, қўшнининг боласини қучоғига олди, юрди ва жанг тугашини кутди.
- Флойд Мейвезер турнирдан сўнг сизга нимадир ёздими?
- Биз телефонда гаплашдик ва ёзишдик. Флойд ғалабамдан хурсанд бўлди ва қачон қайтишимни сўради? Шунингдек, Чехия ва Ўзбекистондан жуда кўп одамлар қўнғироқ қилишди. Кўплаб чех жангчилари мени табриклашди. Меҳмонхона лоббисида ҳамма алькогол ичишни бошлади. Мен эса UFC жангчиларга тикланиш учун бериладиган кокосли сувни ичдим ва бутун пакетни ўзим билан хонамга олиб кетдим. Рақибим эса пиво билан олдимга келиб табриклади ва биргаликда ичишни таклиф қилди. Мен эса унга ичмаслигимни айтдим. Бу гапимдан жуда ҳайрон қолди. У менга жамоаси ушбу жангга қарши эканлигини, уни мен билан жангидан қайтармоқчи бўлишганини айтди. Жанг фақатгина у мен билан курашишни хоҳлагани учун бўлди. У яхши жангчи ва мен айнан шундай жангчи устидан ғалаба қозонганимдан мамнунман. Энди бу тарих: ўзбек 12 кундан сўнг бўладиган жангга рози бўлди, чиқди ва ютди.
- Шартнома имзолашдан олдин Лас-Вегасда UFC президенти Дана Уайт билан кўришдингиз. Мулоқот нима ҳақида бўлди?
- Мен унинг ёнига бордим ва сўрадим: "Менга шартнома беринг, ноябрда Москвада жанг қилиш имкониятини тақдим этинг. Бу менинг орзуим, у ерда мухлисларим кўп" дедим. У эса: "Ташвишланма. Биз сен ҳақингдаги барча нарсани биламиз" деди. Ҳозиргина жангдан сўнг Дананинг "Instagram"ини кўрдим. У жангдан олдин менинг расмимни қўйган экан. У ерда 500та изоҳ қолдирилган. Мухлисларим ажойиб. Айнан шунинг учун мен душанбаданоқ машғулотларга киришаман.
- Энди UFC билан шартномангиз бор. Ҳали ҳам 9 ноябрь куни Москвада жанг қилишни хоҳлайсизми?
- Зўр бўлар эди. Копенгагенда жанг қилишим икки ҳафта қолганда аниқ бўлганига қарамай, у ерга Чехиядан юзлаб мухлисларим ташриф буюрди. UFC Москвада қанча ўзбек мухлисларим борлигини кўрар эди. Москвадаги турнирлар файткардларга тўлиб бўлган ва мен у ерга боришни хоҳламайман. Келаси йил Россияда яна турнир бўлади ва биз у ерда албатта ҳозир бўламиз. Ким билан ва қаерда, бу муҳим эмас. Мухлисларим қаерга бўлса ҳам боришади. UFC билан шартнома имзолаганимда, MMA Ўзбекистонда қонунийлаштирилди, Энди мусобақалар расмий тарзда ўтказилиши мумкин. Менимча, шундай.
Алишер Остонов тайёрлади
Манба: olamsport.com “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?