Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,85) рингга кўтарилаётган Исроил Мадримов навбатдаги жангида ҳам муддатдан аввал ғалаба қозонди.
Фото: Twitter /FrontProofMedia
Нью-Йорк шаҳридаги «Madison Square Garden» аренасида кечган бокс оқшомида Мадримов мексикалик тажрибали рақиб Алехандро Баррерага (29-6, 18 КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 5 раундда ниҳоясига етди. Биринчи раундда ҳам нокдаун ҳолатига тушган Баррера бешинчи раундда ҳам ўзбекистонлик боксчининг кучли зарбаларини ўтказиб юборгач, рефери техник нокаут қайд этиб, жангни муддатидан олдин тўхтатди.
Шу тариқа, профессионал фаолиятидаги тўртинчи жангида ҳам ғалаба қозонган (барчасида нокаут билан) Исроил Мадримов WBA Intercontinental чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?