ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони - Сингапур учрашувида майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалабага эришишганидан хабарингиз бор. Ўша баҳсдан кейин меҳмонлар устози Татсума Йошида ўз фикрларини билдириб ўтганди.
"Бугунги натижа жуда ёмон, аммо биз майдонда боримизни бериб ҳаракат қилдик. Охиригача таслим бўлмадик, буни барча кўрди. Биз кейинги баҳсда ҳам шундай ҳаракат қилишимиз керак. Ўзбекистон ҳам жуда кучли, аммо биз тўхтамоқчи эмасмиз, юришда давом этишимиз лозим.
Бугун икки жамоа ўртасидаги фарқни кўрдингиз. Биз ўйинимизни яхшилаб боришимиз керак. Саудия Арабистони жуда ҳам яхши ўйнади, уларда консентрация юқори эди. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Айни пайтда бизнинг даражамиз улардан кескин фарқ қилади, аммо қадамма-қадам, кундан-кунга кучайиб борсак уларга етиб оламиз", - дейди Татсума Йошида Сингапур футбол Ассоциацияси расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Сингапур терма жамоаси навбатдаги ўйинни 15 октябрь куни ўз майдонида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?