18:16 / 13.10.2019
3 693

Сингапур - Ўзбекистон. Ўзаро ўйинлар тарихи қандай?

Сингапур - Ўзбекистон. Ўзаро ўйинлар тарихи қандай?
15 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.
Шу кунга қадар бу жамоалар ўзаро икки бор тўқнаш келишган. ЖЧ-2010 саралаши доирасида кечган баҳсларнинг биринчиси Сингапурда кечган ва унда терма жамоамиз 7:3 ҳисобида ғалабага эришган. Жамоамиз сафида Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Сервер Жепаров (2та), Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов ва Максим Шацких мезбонлар дарвозасига гол уришган.

Тошкентдаги баҳсда Александр Гейнрих томонидан урилган ягона гол жамоамизга қийин ғалабани келтирганди. Кейинроқ ФИФА бу баҳс натижасини бекор қилган ва Сингапурга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзган. Бунга Сингапур сафида майдонга тушиши мумкин бўлмаган футболчи ўйнагани сабаб бўлганди.

Демак, Ўзбекистон иккала ўйинда ҳам Сингапурни мағлуб эта олган. Тўплар нисбати ФИФА ҳисоб-китобига кўра 10:3. Аслида эса Сингапур дарвозасига 8та гол урганмиз ва 3та тўп ўтказиб юборганмиз.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сингапур - Ўзбекистон. Ўзаро ўйинлар тарихи қандай?