Италия чемпионати 8-туридан ўрион олган “Ювентус” – “Болонья” учрашуви якунланди.
Баҳсда мезбонлар уч очкони қўлга киритишди.
Ювентус – Болонья 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 19 Роналду, 1:1 – 26 Ларангейра, 2:1 – 54 Пьянич.
Ювентус – Буффон, де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Рабьо (Матюиди, 73), Куадрадо, Пьянич, Хедира (Бентанкур, 62), Бернардески, Роналду, Игуаин (Дибала, 82).
Болонья – Скорупски, Бани, Ларангейра, Мбайе, Крейчи, Сориано, Сванберг (Ольсен, 80), Орсолини, Поли (Джемаили, 82), Сансоне (Сантандер, 80), Паласио.
Огоҳлантиришлар: Сансоне (22), Рабьо (29), Бентанкур (70), Ларангейра (84), Бани (90).
“Ювентус” бош мураббийи Маурицио Сарри А сериянинг 8-турида “Болонья” (2:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Танаффусда йигитларга биз ҳисобда олдинда бораётганлигимиз учун ўзларини жудаям эркин ҳис этмасликларини айтгандим. Акс ҳолда ўйин охирида қийин вазиятга тушиб қолишимизни билардим. Шунга қарамай ўйиннинг охирги беш дақиқасида биз кўплаб хатоларга йўл қўйди, рақибга тўпни тезда топшириб қўйдик. Айнан шу жиҳат бўйича ҳали кўп иш олиб боришимизга тўғри келади.
Уч-тўртта қўпол хатоларни ҳисобга олмаганда, яхши ўйин ўтказдик. Бизнинг тўпга эгалик қилишимиз қандайдир аниқ мақсадлар эвазига қурилганини футболчилар тўлиқ тушунишлари лозим”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи