1 773
Достонбек Ҳамдамов: Фаолиятимда биринчи марта чемпионга айландим. Энди эса кубокка эга чиқишни хоҳлайман
"Пахтакор" сафида охирги 5 учрашувда рақиблар дарвозасини кетма-кет ишғол қилган Достонбек Ҳамдамов клуб матбуот хизматига финал арафасида фикрлари билан бўлишди.
- Ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўряпмиз ва финалнинг тезроқ бошланишини кутмоқдамиз. Худо хоҳласа, унинг самарасини 26 октябрь куни барча кўради.
АГМК кучли рақиблардан бири. Улар ҳам финалда бор кучини бериб ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. АГМК ўтган йили кубокни қўлга киритган, рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз.
Фаолиятимда биринчи марта чемпионга айландим. Энди эса насиб қилса, илк бор Ўзбекистон Кубогига эга чиқишни хоҳлайман.
Ҳар ўйиндан олдин ўзим учун мақсад қиламан, гол уриш керак ёки голли узатма бериш орқали жамоага ёрдам бериш. Финалда ҳам жамоамга қўлимдан келганча фойдали бўлишга интиламан, - деди футболчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди