13:50 / 05.11.2019
3 654

Равшан Эрматов: «Бизда айни дамда иккита хусусий клуб бор»

Равшан Эрматов: «Бизда айни дамда иккита хусусий клуб бор»
АОКАда 2018 йил 16 мартда эълон қилинган «2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури» тўғрисидаги президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда ЎФА раҳбариятидан клубларни хусусийлаштириш борасида қандай иш олиб борилаётгани ҳақида сўралди. Бу саволга ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов жавоб берди.

«Дунё футболида кўплаб катта жамоалар хусусий ҳисобланади. Клубларнинг ўз эгаси бор ва улар ўша клубларга фойда олиш учун инвестиция тикади. Албатта, клубларнинг хусусий бўлиши футболни фақат ривожлантиради. Бизда ҳозир фақат иккита хусусий клуб бор: «Пахтакор» ва «Қўқон-1912». Умид қиламан, бундай жамоалар сони ошади»,— деб Эрматовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов: «Бизда айни дамда иккита хусусий клуб бор»