06:00 / 15.11.2019
2 803

Футбол юлдузининг қотиллари полиция ходимларими?

Футбол юлдузининг қотиллари полиция ходимларими?
Миррор нашрининг хабар беришича, иккита полиция ходими устидан Астон Вилла футбол клубининг собиқ спорт юлдузи 48 ёшли Далиан Аткинсоннинг бундан уч йилча олдин содир бўлган ўлими юзасидан ўтган ҳафта айблов иши очилган. Марҳумга полициячилар томонидан Тасер қуроли орқали тан жароҳати етказилган деб хабар беришмоқда.

Айбланувчилар Ғарбий Мерциа полицияси ходимлари бўлиб, 41 ёшли Бенжамин Монк ва 29 ёшли Мери Эллен Беттлей-Смит исмли шахслардир. Ушбу жиноят иши оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдим этган далилларга биноан Бирмингемдаги Crown судида қайтадан кўриб чиқиляпти. Айбланувчиларнинг иккаласи ҳам суд мажлисида ўзларининг адвокатлари билан иштирок этишди. Маълумотларга кўра, Бенжамин Монк ва Мери Элленларнинг ҳимоячилари суддан ҳимоясидаги мижозларининг манзиллари сир тутилишини қатъий талаб қилган ва бунга судья рози бўлган. Суд ишининг навбатдагиси 14 ноябрда бўлиб ўтган.

Марҳумнинг қариндошлари у юрак хуружидан ҳам азият чекиб келганини айтишган. Ака-укаларидан интервью олинганда эса собиқ футболчининг ниҳоятда меҳрибон ака бўлганини таъкидлашди. Марҳум футболчининг оиласи ёллаган адвокатнинг фикрига қараганда, Аткинсоннинг ўлимига қарийб уч йил бўлган ва бу жуда узоқ муддат. Ҳозирда айбланувчилар гаров пули эвазига озод қилинган. Навбатдаги Суд иши 9 декабрда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футбол юлдузининг қотиллари полиция ходимларими?