ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Эрве Ренар ўз фикрларини билдирди.
Кеча таъкидлаганимдек жуда қийин ўйин бўлди. Иккинчи таймда дарвозамизга қўйилган пенальти бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Хурсанд бўлган жиҳати эса шогирдларим шундай қийин вазиятдан чиқиб кетишди. Бугунги ажойиб ўйин учун Ўзбекистон терма жамоасини табрикламоқчиман. Ўз жамоамни ҳам табкриламоқчиман, икки ой ичида ажойиб жамоа туза олдик", - дейди Ренар.
- Бугун Саудия Арабистони омад туфайли ғалаба қозонди десак бўладими?
- Бугун омад туфайли эмас, футболчиларнинг индивидуал маҳорати туфайли ғалаба қозондик.
- Сиз келгач Саудия Арабистони лигасидаги легионерлар лимитини камайтиришга интилаяпсиз. Ҳозир 6та легионер рўйхатдан ўтказиш мумкин, кейинги йил буни 4та қилишни истаяпсиз. Нима деб ўйлайсиз Саудия Арабистони лигаси бунга рози бўлармикин?
- Бу Саудия Арабистони лигасида мавжуд бўлган қоида. Маҳаллий иқтидорли футболчилар етарлича. "Ал Ҳилол" яқинда ОЧЛ финалида ўйнади. Легионерлар лимитини ўзгартириш мени ишим эмас, менинг энг асосий ишим терма жамоа билан боғлиқ. Ҳозир биз биринчи ўриндамиз ва мана шу ўринни сақлаб қолишга интиламиз.
- Саудия Арабистони ўйинга 4 кун қолганида йиғилди ва сафарда ғалаба қозониб кетди. 4 кун ичида нима қилдингизу жамоаингиз ғалабага эришди?
- Тўғри 4 кун олдин йиғилдик, аммо 3 ойдан буён ишлаяпмиз. Терма жамоамизнинг энг асосий вазифамиз иккинчи босқичга чиқиш. Ундан кейинги вазифамиз эса Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бугун 20 ёшли Фирас Ал Бурайкан шунча мухлис қаршисида яхши ўйнади.
- Иккала жамоа ҳам иқтидорли футболчилардан иборат. Аммо баъзида футболда тушунтира олмайдиган ишлар бўлади. Бугун ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ғалаба қозона олдик. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади