
Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Юрий Сёмин жамоасининг қишки трансфер мақсадлари ҳақида гапириб, Элдор Шомуродов борасида фикр билдирди.
- Эшитгандирсиз, «Ростов»да молиявий муаммо юзага келган. Ҳали бошқа клублар ҳаракатга тушмасидан, Норманн, Шомуродов вариантини кўриб чиқмайсизми?
- Норманн, Шомуродов, Ерёменко – исталган жамоада ўйнай оладиган, топ даражасидаги футболчилар, аммо «Ростов»нинг пулсиз қолгани ҳақидаги гапларни ҳозирча изоҳсиз қолдираман. Балки бу одатий бемаъни гапдир? Ҳозирча уларда ҳаммаси жойида, шундай экан бундай гапларга ишониш қийин»,– дейди «Локомотив» устози саволга жавобан.
Россия чемпионати 16-туридан сўнг амалдаги чемпион «Локомотив» 31 очко билан 2-ўринда, «Ростов» эса 30 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар