Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шаҳрам Ғиёсовнинг 30 ноябрда Монакода навбатдаги жангини ўтказиши борасида хабарлар тарқалган эди. Лекин бу амалга ошмади.
Бу борада sports.uz мухбири Шаҳрам билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди ва океан ортида ўзбек боксчилари ҳақида қандай фикрлар билдирилаётганлигига аниқлик киритиш учун бир-иккита савол билан мурожаат қилди.
- Шаҳрам биз 30 ноябрни кутаётган эдик... Жанг нега бўлмади?
- Дастлаб, режа шундай кўриниш олганди. Лекин биз топган рақиб тайёр бўлмаганлиги учун жанг бўлмади. Аслида, катта шоуларда рингга кўтарилишим кўзда тутиляпти. Чунки, мени DAZN ҳамда Match.rum билан шартномам бор. Шунинг учун, АҚШ да жанг ўтказишим керак бўларди. Янги йилдан кейин, тўғрироғи январь ва февраль ойларида катта жангда иштирок этишим кўзда тутиляпти. Бу борада бизга DAZN ҳамкорлик қилади. Улар шов-шувли шоуда шунга хос жанг ташкил қилиб беришга ваъда берди.
- Умуман олганда океан орти ОАВда ўзбек боксчилари ҳақида қандай фикрлар билдирилмоқда?
- Фақат илиқ фикрларни эштишимиз ёки ўқишимиз мумкин. Улар бизни мехнаткаш, охирига қадар жанг қилади. Нима бўлишидан қатъий назар, жангни сўнгига қадар давом эттиради. Тан бермайди, таслим бўлмайди ва ўз ўрнида рингда чиройли ҳаракат қилишади, дея кўп ёзишмоқда... Албатта, бундай эътирофлар бизга янада куч беради.
- Айниқса, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Даниэль Роман тўқнашуви борасида кўп гап-сўз бўлаётгандир?
- Шубҳасиз. Муроджон рақиб жамоасининг юрагига қўрқув солиб қўйган. Умуман ҳамма хавотирда. Муроджонда ажойиб имконият бор. Қолаверса, салоҳияти ҳам етарли. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»